17 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги «E» гуруҳида 3-турнинг сўнгги баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу турда Саудия Арабистони термаси Қатарга қарши майдонга тушди.
Қатарлик ҳужумчи Алмуаз Али 45 ва 80-дақиқаларда Саудия Арабистони дарвозасини ишғол қилди ва дублга эришди (0:2).
Ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармади ва Қатар терма жамоаси 9 очко тўплаб, биринчи ўринда кейинги босқичга чиқди. Қатарликлар мусобақанинг 1/8 финалида Ироқ термаси билан курашади.
Саудия Арабистонида эса 6 очко билан гуруҳда иккинчи бўлди, энди улар кейинги босқичда Япония термаси билан жанг қилади.
Навбатдаги ўйин Ливан ва КХДР терма жамоалари қаршилиги остида кечди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида КХДР аъзоси Кванг-Рёнг Пак ўйиндаги дастлабки голни урган бўлса (0:1), 27-дақиқага келиб Феликс Майкл ҳисобни тенглаштирди (1:1). Жамоалар қисқа танаффусга йўл олди.
2-бўлимнинг 66-дақиқасида Ҳилол ал-Ҳелва жамоасини олдинга олиб чиқди (2:1). Яна бир ливанлик футболчи Ҳассан Маатук ҳисобни йирик кўринишга келтирди (3:1). Беллашувнинг охирги дақиқаларида Ҳилол ал-Ҳелва жамоасининг 4-голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа Ливан КХДР устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, аммо бу ҳисоб ҳам плей-оффга чиқишга камлик қилди.
Осиё Кубоги—2019
«E» гуруҳи, 3-тур
17 январь, пайшанба
Саудия Арабистони—Қатар 0:2
Голлар: 0:1 — 45 Алмуаз Али, 0:2 — 80 Алмуаз Али.Ливан—КХДР 4:1
Голлар: 0:1 — 9 Кванг-Рёнг Пак, 1:1 — 27 Феликс Майкл, 2:1 — 66 Ал-Ҳалве, 3:1 — 80 Маатук, 4:1 — 90 Ал-Ҳалве.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!