Шимолий Корея Меҳнат партияси бўлим мудири Ким Ен Чхоль АҚШга сафари давомида КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трампга йўллаган мактубини етказади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

CNN манбаларига кўра, Ким Ен Чхоль мактубни 18 январь куни Вашингтондаги музокаралари чоғида топширади. У президент Трамп ва давлат котиби Майкл Помпео билан учрашиши билдирилмоқда.

Ким Ен Чхоль Вашингтонда Корея ярим оролини ядро қуролидан холи этиш ва АҚШ ҳамда КХДР етакчиларининг иккинчи саммитини ташкиллаш масаларини муҳокама этиши кутилмоқда.

Олдинроқ CNN телекомпанияси Трамп ўтган ҳафтада Ким Чен Инга мактуб жўнатганини хабар қилганди.