Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда анкета сўрови ўтказилиши йўлга қўйилди.
Сўровнома фуқаролар меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ойлик маошининг вақтида берилмаслиги, иш ҳақининг розиликсиз ушлаб қолиниши ва дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинишни аниқлашга қаратилган
Мазкур сўровда аноним ёки шахни кўрсатган ҳолда иштирок этиш мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)