«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо клубдан кетиш борасида гапира олмайди.
The Times’нинг хабар беришича, португалиялик мутахассис beIN SPORTS телеканалига эксперт сифатида ишлашга таклиф этилди.
У Осиё Кубоги мусобақасидан ўрин олган Саудия Арабистони—Қатар учрашуви ҳамда Англия чемпионатидаги «Арсенал»—«Челси» тўқнашувларида эксперт сифатида шарҳ жараёнида ишлаши кутилмоқда. Аммо у «Манчестер Юнайтед»дан ишдан бўшаш сабаблари тўғрисида муҳокамага киришмайди. Аниқроғи бу ҳақидаги саволларни четлаб ўтади. Келишув шу тарзда тузилган.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» мутахассис билан тузган шартномасини муддатидан аввал бекор қилганлиги учун унга 15 миллион фунт товон пули тўлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)