Тошкентда барча участка нозирлари «ИИББ-phone» махсус мобил телефони билан таъминланди. У идентификация учун бир қатор ихтисослашган дастурларга эга, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бугунги кунга келиб ИИББнинг мингдан ортиқ ходимига телефонлар тақдим этилди. Қурилма пойтахт ҳуқуқ-тартибот органлари учун махсус тайёрланган.
Телефон маълумотларнинг электрон базасига уланган тўртта дастурга эга бўлиб, исталган ўзбекистонликнинг шахсини аниқлаш, автотранспорт воситалари рақамларини олиб қочганлик ва жарималарни тўлаганлик ҳолатлари бўйича текшириш имконини беради. Шунингдек, у ёпиқ алоқа ва махсус Telegram-каналга уланган.
«Участка нозири телефонни текширилаётган шахснинг юзига олиб бориши билан у ҳақдаги тўлиқ маълумотни олади. Автомобиль рақамлари билан ҳам худди шундай. Телефоннинг яна бир муҳим функцияси — участка нозирининг қаерда эканлигини кузатиш», — дея таъкидлади Тошкент ИИББ раҳбари Рустам Жўраев.
Изоҳ (0)