Футбол қироли, бразилиялик Пеле ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега юқори баҳо берди, деб ёзади France football.
«Мбаппе 19 ёшида жаҳон чемпиони бўлди, мен эса бу натижага 17 ёшимда эришганман. Лекин айтганимдек, у мен билан деярли тенглашиб олди.
У янги Пеле бўлиши мумкин, деб ўйлайман! Кўпчилик буни кулги учун айтдим деб ўйлайди, лекин бу ҳазил эмас», — дейди Пеле.
Маълумот учун, франциялик футболчи жорий мавсумда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та голга муаллифлик қилди ва 8 та голга узатма берди.
Изоҳ (0)