• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Меtа Трампнинг аккаунтларини блоклагани учун унга 25 млн доллар тўлайди

    Меtа корпорацияси АҚШ президенти Дональд Трамп билан суд низосини ҳал қилиш учун 25 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

    Фото: AP

    Низо 2021 йил 6 январьдаги Капитолийга ҳужумдан сўнг Трампнинг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги аккаунтлари блоклангани сабабли юзага келган.

    The Wall Street Journal'нинг хабар қилишича, келишув шартларига биноан 22 миллион доллар президент кутубхонаси жамғармасига йўналтирилади, қолган маблағ эса суд харажатларини қоплашга сарфланади. Нашрнинг таъкидлашича, корпорация ўз айбини ошкора тан олмаяпти.

    Америка ОАВларига кўра, компания раҳбари Марк Цукерберг сўнгги пайтларда ўз корпорациясини янги маъмурият томонидан бўлиши мумкин бўлган тазйиқдан ҳимоя қилиш мақсадида Трамп билан муносабатларни яхшилашга уринмоқда. Меta аввалроқ Вашингтон консерваторлари томонидан демократлар фойдасига нохолисликда айбланган ва уларнинг танқидига дучор бўлган.

    Жорий йилнинг 29 январь куни инвесторлар билан суҳбат пайтида Меtа асосчиси Трамп маъмуриятига Америка технология компанияларини қўллаб-қувватлагани ва “қадриятларни ҳимоя қилгани” учун миннатдорчилик билдирган. Миллиардер сўзларига қўшимча қилиб “бу йил ҳукуматлар билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш учун муҳим йил бўлиши”ни таъкидлаган.

    2024 йил декабрь ойида Меtа, шунингдек, Трампнинг инаугурация фондига 1 миллион доллар йўналтирган. WSJ ушбу хайр-эҳсонни “Цукерберг ва унинг компаниясининг ўтмишдаги амалиётидан чекиниш” деб атаган.

    2024 йилнинг ноябрь ойида ҳам Цукерберг Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лагодаги уйига ташриф буюриб, бўлажак президент билан муносабатларни йўлга қўйишга ҳаракат қилган. Айрим маълумотларга кўра, кечки овқат пайтида Трамп суд жараёни мавзусига тўхталиб, уни ҳал қилишга уриниб кўришни таклиф қилган. Бу таклиф томонлар ўртасида икки ойлик музокараларнинг бошланишига туртки бўлган.

    Трампнинг Facebook, Instagram, Twitter (Х) ва YouTube'даги аккаунтлари 2021 йил бошида блокланган, ўша йилнинг июль ойида у ижтимоий тармоқлар раҳбариятини судга берган. Twitter'га қарши айбловлар рад этилган, YouTube'га эгалик қилувчи Google корпорациясига қарши даъво иши эса 2023 йилда ёпилган.

    Сиёсатчининг Twitter аккаунти 2022 йилда, бошқа ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари эса 2023 йилда тикланган. 2022 йил февраль ойида блоклаш туфайли Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғини ишга туширган.

    2021 йил январь ойида Капитолийга ҳужум 

    Президентлик сайловларида мағлуб бўлган Дональд Трамп тарафдорлари 2021 йил 6 январь куни овоз бериш натижаларини тасдиқлаш вақтида Конгресс биноси олдида ғалаён кўтарди. Намойишчилар бинога бостириб кирди, Конгрессдаги муҳокамалар бир неча соатга тўхтатилди ва қонун чиқарувчилар эвакуация қилинди. Полиция ҳужум иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, АҚШ Миллий гвардияси Вашингтонга етиб келган. 

    Норозилик пайтида беш киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши қўлга олинган, уларнинг баъзиларига айблов эълон қилинди. Ҳужумнинг юзлаб иштирокчилари турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Терговчилар фикрича, намойишнинг асосий иштирокчилари Proud Boys ва Оаth Keepers ташкилотлари бўлган. 

    Капитолийга бостириб кириш ишида жами 1 230 дан ортиқ киши иштирок этмоқда, улар орасида Дональд Трамп ҳам бўлган. 

    30 январ, 20:45   Изоҳ (0)   2749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мета#Трамп#Цукерберг

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Facebook ва Instagram Трампнинг аккаунтларини блокдан чиқаришга қарор қилди

    26.01.2023, 09:28

    Meta икки йиллик блокдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

    10.02.2023, 11:45

    ОАВ: Трамп Цукербергга қамоқ билан таҳдид қилди

    29.08.2024, 21:07

    Британия Apple ва Google’га қарши янги тергов ўтказмоқчи

    22.11.2024, 23:35

    Германия ҳарбий можаро эҳтимолига қарши бункерлар рўйхатини тузишни бошлади

    26.11.2024, 23:45

    Марк Цукерберг  Дональд Трамп билан учрашиб, уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

    28.11.2024, 18:10

    Умрага ноқонуний юбораётган туроператорлар жавобгарликка тортилмоқда

    08.12.2024, 13:55

    Трамп, Маск, Нетаньяху: “Йил одами” учун кимлар даъвогарлик қилмоқда?

    10.12.2024, 15:55

    Time журнали Трампни “Йил одами” деб эълон қилди

    13.12.2024, 11:25

    Ўлик интернет назарияси

    16.12.2024, 15:24

    Цукерберг Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди 

    13 январ, 18:49

    Миллиардерлар, хорижлик меҳмонлар ва собиқ президентлар: Трампнинг инаугурациясида кимлар қатнашади? 

    16 январ, 23:30

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши аниқ бўлиб улгурди. Футболчининг клуб спорт директори билан сурати тарқалди

    18 январ, 22:38

    Меtа етакчи, TikTok “ўнлик”да: 2024 йили кўп солиқ тўлаган электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар рейтинги очиқланди

    28 январ, 22:15

    Ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида 1-ўринга чиққан Тошкент, расман иш бошлаган Binance криптобиржаси, Тошкентдан Нью Йоркка учган самолёт бортида туғилган чақалоқ: 2...

    28 январ, 23:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.