Ҳиндистон ва покистонлик 300 га яқин талаба жорий йилда ўқув йилини Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида бошлаши мумкин, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бу ҳақдаги келишув Бухоро тиббиёт институти ва «AСЛ Фарма» (Покистон) компанияси ўртасида имзоланган.
Жорий йилнинг январь ойи бошида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов ва Покистон компанияси директори Аламгир Хон ўртасида ҳамкорлик масаласидаги музокараларни ўтказиш бошланган эди. 2019—2020-ўқув йилида Бухорога илк 300 нафар талабани юбориш ҳақидаги келишувга эришилган.
Покистон томони Бухорога ташрифи доирасида Бухоро тиббиёт институти инфратузилмаси, жумладан, ўқитишнинг инглиз тилида ташкиллаштирилиши, яшаш учун шарт-шароитлар, талабаларнинг овқатланиши билан батафсил таништирилди.
Изоҳ (0)