Ўзбекистонга қўшни давлатдан кириб келган юк поездида портловчи қурилма топилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Божхона қўмитаси ходимлари Туркманистондан Сурхондарё вилоятига ўтган юк поезди вагонларидан бирида 200 грамм оғирлигидаги тротил шашкаси ва детонаторни аниқлади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)