Ўтган ҳафта сўнгида ижтимоий тармоқларда бир қатор қизиқарли муҳокамалар бўлиб ўтди. «Дарё» одатга кўра ушбу постлардан энг сараларини сизларга тақдим этади.
Ижтимоий тармоқлар ҳақида турли фикрлар учрайди. Facebook фойдаланувчиси Файзулло Элшод эса ўз фикрини лўнда ва кулгули тарзда ёзиб, Конфуцийдан «иқтибос» келтирибди; нима ҳам дердик, яхши кузатув:
Ижтимоий тармоқларнинг реал ҳаётга қараганда қулайликлари шуки, бу ерда хоҳлаганча фалсафа сўқишинг; бир думалаб тарихшуносга айланишинг; футбол шарҳловчиси бўлиб, унча-мунчасини мот қилишинг; антиқа тахаллус билан шоир-ёзувчиларнинг ёзганларига раддия билдириб, хоҳлаганча хумордан чиқиб танқид қилишинг мумкин. Улар токи кимлигингни билишгунча, сен Канада чегарасига етиб олган бўласан.Футбол бўйича Осиё чемпионат давом этмоқда. Миллий терма жамоамизнинг оғир ва керакли ғалабасини юракларимиз ҳапқириб кўрдик; бу ҳақдаги ҳис-туйғулари билан тармоқ фойдаланувчилари бир-бирлари билан бўлишди. Навбатдаги мавзу — шу ҳақдаги энг сара постлар. Эслатиб ўтамиз, сиз бу фикрларга қўшилишга мажбур эмассиз, шунчаки муносабатларни келтирмоқдамиз.Конфуций
Facebook’даги «Maslahat.uz» гуруҳига ўйин тугаган заҳоти суюнчилаб қўйилган пост тагига фойдаланувчилар бир-бирини табриклаш билан бирга «футбол экспертлари» режимини ёқиб олган ҳолда бир-биридан ажойиб фикрлар айтди ва Куперга маслаҳатлар берди.
Рақиб жамоа номи ҳам эътибордан четда қолмади — бу ҳақдаям ҳазиллар бўлди:
Шунқор Чориев«Уммон» мағлуб бўлди. Энди навбат «Божалар»га. Шоу-бизнес қизиқ жараёнда.
-Дадаси бугун кимлар ўйнади?
— Shavkat Normoʻminov 🇺🇿 (@ShavkatNZ) January 10, 2019
-Ўзбекистон билан Уммон.
-11 киши 3 кишига қарши ўйнаб зўрға 2-1 га ютдими?
Facebook’даги ўйин ҳақдаги постлардан бирида ҳам баҳс иштирокчилари Купердан баъзи футболчиларни термага қайтариш кераклиги ҳақда ҳазиллар қилди:
Twitter’да яхшигина айланган твитлардан бири ҳам кайфиятни кўтаради:
Bu futbollaring bo'madi.
— Jamolbobo (@Jamolbobo1) January 9, 2019
Yaxshisi bir oydan beri qilayotgan ishimni davom ettiraman.
Bugun Ertug'rul bilan mo'g'ullarni o'ldirishga borishimiz kerak edi.
Яширишнинг кераги йўқ, ушбу ўйиндаги ғалабанинг асосий сабабчиси фахрий дарвозабон Нестеров бўлди; уни фақат биз эмас, тармоқ фойдаланувчилари ҳам мақтади, ҳатто мемлар ишлаб ташланди:
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни ўзбекистонлик футболчилар ғалабали юришини давом эттириб, Туркманистон термасини 4:0 ҳисобида енгди. Уларнинг омадлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
Ўйин тугаганидан кейин Ўзбекистон мухлислари кўпчиликка ибратли иш қилгани акс этган суратлар тармоқларда тарқалди. Улар ўйиндан сўнг ўзлари ўтирган секторларни тозалаб чиқишди. Ушбу пост кўплаб «лайк»лар олди ва Facebook, Twitter ва Telegram’да тарқалди. Интернетдаги баъзи кузатувчиларнинг «бу қайсидир давлат мухлисларига ўхшатма», «ютқазганда тозаламасдан, сочиб чиқиб кетарди», деган кинойларга эътибор бермаган ҳолда бундай намунали ишларини ҳар ўйинда давом эттиришларини тилаб қоламиз, токи бу одат жаҳонда оммалашганида уни биринчилардан амалга оширган мухлислар сифатида эслаб юришсин.
Футбол мавзусига бағишланган фикрларни тугатиб бўлмаслиги аксиома, шунинг учун бошқа мавзуларга эътибор қаратамиз.
Яна бир қизғин муҳокама қилинган мавзу Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Мўминнинг григориан тақвимидаги ойлар номини ўзгартириш ҳақидаги таклифи бўлди. Журналист ойларни қуйидагича номлашни таклифини берди:
- январь – ватан;
- февраль – навоий;
- март – улуғбек;
- апрель – амир темур;
- май – хоразмий;
- июнь – зулфия;
- июль – бухорий;
- август – ибн сино;
- сентябрь – беруний;
- октябрь – фарғоний;
- ноябрь – жалолиддин;
- декабрь – авесто.
Facebook ҳамда Telegram каналлари бу ҳақдаги ҳазиломуз постлар тўлиб кетди.
Шукуржон Исломов Telegram-каналида ёзган пости бошқа каналлларда ҳам тарқаб кетиб, минглаб ўқувчилар эътиборига тушди:
Шунақа бемаза таклиф ҳам бўладими? Бу журналист яна хизмат кўрсатган экан. Рим худоси номини ойга қўйиш ноўрин экан, аммо зардуштийлик китоби Авесто номини қўйса бўловрармиш. Қаранг, қандай чалкашликлар келиб чиқади:Яна бир фаол фойдаланувчи Дилшод Одилов эса 1 декабрдан интернет тезлашмаганини пичинглар билан ифодалаб кетди:- Мен тўртинчи фарғонийда туғилганман.
- 1-ибн сино имтиҳонига тайёрмисиз.
- Зулфия келсин, тўйингни қиламиз ўғлим.
- Алишер Навоий 9-навоийда туғилган))
- Конституция куни авестонинг саккизинчисида.
- 21-улуғбек – байрамлар келинчаги))
- Беруний келди, китоб-дафтарларинг тайёрми?
- Амир Темур ёлғончилар ойи
Мен 2019 йил 25-ҳамид олимжон ойидан 6-зулфия хоним ойигача визам бор, лекин 19-беруний куни кайтиб келмокчиман
Дилшод ОдиловЎтган ҳафта охирида Ўзбекистон марказий банки 100 000 сўмлик купюралар чиқарилишини тасдиқлади.Ноябрь ойининг 71-кунида Uztelecom 1 декабрь ҳеч қачон келмаслиги учун Асрор Мўмин деган журналистга ой номларини «Навоий», «Зулфия» каби номларга алмаштиришни таклиф қилдирибди.
Маълумки, бундан аввалги купюралар чиқишида ҳам Марказий банк аввал раддия билан чиққан, сўнгра барибир купюралар чиқарилган эди. Хусусан, 5000 сўмлик купюра раддия чиққан кунининг эртасига чиқарилгани ажабланарли.
Фойдаланувчилар ҳеч нимани унутмайди, мана исботи:
Яна бир фойдаланувчи бу ҳақда ҳазиломуз пост қолдирган ва кимгадир шама қилган, менимча, тушундингиз:
Facebook’да тарқаган бир видеороликни ўзбекистонлик фодаланувчилар бир-бирига улашиб, қайта қайта томоша қилди. Гап шундаки, ўзбек йигити кимсанЯпонияга бориб, у ерда хусусий бизнес очиб юргизмоқда экан; ўзбекка халақит бермай ишлагани қўйсанг бўлди, у қолганини ўзи билиб қилиб кетаверади, деган сўзга исбот-да бу, қандингни ур!
Дарвоқе, ўтган ҳафта 14-янва Ватан ҳимоячилари куни яқин қолганда бу ҳақда баъзи постлар эътиборимизни тортди:
Telegram каналларидан биридаги ушбу пост ҳам кўплаб «лайк»лар олди:
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бир-биридан ўткир фикрларини тугата ёзиб олмаймиз, имкон қадар қисқача таништириб боришга ҳаракат қиламиз. Рукнимизнинг кейинги сонларини кутишда давом этинг.
Исроил Тиллабоев тайёрлади.
Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.
Изоҳ (0)