Эквадорнинг Гуаякил шаҳридаги гиёҳванд ва пиёниста шахсларни даволаш марказида чиққан ёнғин оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
11 январь куни юз берган ёнғинни бартараф этиш учун 60 дан ортиқ қутқарувчилар жалб қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёнғин сабабини ўрганяпти.
Тутундан заҳарланиш оқибатида 17 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, бир киши касалхонага олиб кетилаётганда оламдан кўз юмган.
Бундан ташқари, ёнғин натижасида нафас олиш йўллари зарар кўрган бир неча киши шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)