Вашингтон Николас Мадуронинг президентлигини тан олмайди ҳамда ушбу мамлакат раҳбариятига босим ўтказишда давом этади. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Венесуэла президентлиги учун муддатидан аввал ўтказилган сайловлар 2018 йил майида бўлиб ўтган. Расмий маълумотларга кўра, унда Мадуро 67,8 фоиз овоз билан ғалаба қозонган; 10 январь куни Мадуро Венесуэла президенти сифатида қасамёд қилди.
Бироқ Мадуронинг қайта сайланишини АҚШ билан бирга Лотин Америкасининг (Мексикадан ташқари) барча мамлакатлари тан олмаслигини маълум қилган.
Венесуэланинг қувғиндаги Олий суди парламент спикери Хуан Гуаидони мамлакат бошқарувини қўлга олишга чақирган. Хуана Гуаидо ўз навбатида президентлик вазифасини олишга тайёрлигини маълум қилиган.
Изоҳ (0)