Чақалоқнинг оғзи пластыр билан елимлаб қўйилган видео ижтимоий тармоқларга жойлангандан сўнг Ингушетия республика перинатал маркази бош шифокори Хади Угурчиева ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Норозиликларга сабаб бўлган видеоёзувда чақалоқ юзига сўрғич лейкопластыр билан ёпиштирилган ҳолда шифохона палатасида ётганлиги акс этган. Унинг ёнида қариндошлари ва тиббиёт ходимлари бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, боланинг оғзига сўрғични перинатал марказ беморларидан бири ёпиштириб қўйган ва у буни ҳуқуқ-тартибот органларига тан олган.
Изоҳ (0)