Александр Лукашенко Беларусь ва Россияни бирлаштириш фикридан қайтди, деб хабар бермоқда «Beltа».
«Украинадаги черков сабабли Беларусда бизнинг черковга автокефалия (мустақиллик) бериш ҳақида кўплаб саволлар пайдо бўлди. Мен бу саволларни бизнинг жамиятда муҳокама қилиш нотўғри деб биламан», — деди Лукашенко мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда.
Унинг айтишича, Россия президенти Владмир Путин билан кун тартибида бундай масала қўйилмаганлигини келишиб олган.
Шу билан бирга, Лукашенко Иттифоқдош давлат тузиш ҳақида ҳам эслатиб ўтган ва мамлакатлар фақат тенг ҳуқуқли бўлсагина ривожланишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)