Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия тиббиёт маркази болалар жарроҳлиги бўлимида 3 январдан 7 январга қадар таносил тизими ривожланишида туғма нуқсонлари ва буйрак-тош хасталиги бўлган болаларда илк бор операциялар ўтказилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Таносил тизимида нуқсонлари бўлган 1 ёшдан 15 ёшгача 12 нафар бола Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия тиббиёт марказида россиялик етакчи мутахассислар профессор С.Г.Бондаренко ва доцент Батруддинов Р.Т. билан биргаликда текин операция қилинди.
Операцияларнинг маҳаллий тиббиёт учун ноёблиги улар лапароскопик йўл билан амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, бу 12 операция россиялик шифокорларнинг ўзига хос маҳорат дарси бўлди.
Жорий йилда турли жарроҳлик хасталикларига чалинган 600 га яқин болани бепул операция қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)