2019 йилнинг 4 январь кунидан 7 январь кунигача Тошкент шаҳри кўчаларида пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан ҳайдовчилар 1434 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
20 нафар ҳайдовчилар транспорт воситаларини спиртли ичимлик таъсири остида бошқарганликлари аниқланди.
55 нафар ҳайдовчилар транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.
14 та автомобиллар ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги сабабли жарима майдончасига жойлаштирилди.
Йўл ҳаракати қоидаларининг жиддий бузиш турларидан бири – светофорнинг тақиқловчи белгисига эътибор бермасилик. Тўрт кун ичида ушбу турдаги қоидабузарлик 18 маротаба содир этилди. Бу каби қоидабузарлик йўл-транспорт ҳодисасига ва мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлиги маълум.
Шунингдек, 12 нафар ҳайдовчилар автомобиль бошқара туриб мобил телефонлардан фойдаланганликлари қайд этилди. Баъзи маълумотларга кўра, автомобиль бошқаруви вақтида телефон орқали гаплашиш ҳайдовчининг эътиборини худди спиртли ичимлик истеъмоли каби сусайтиради.
Қувиб ўтиш қоидалари пойтахт кўчаларида 107 бор бузилган, бу эса ўз навбатида 107 марта авариявий ҳолат юзага келганлигидан далолат беради.
Беш нафар ҳайдовчилар ЙҲХБ ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсинмаган, жарима майдончасига жойлаштирилган машиналарнинг умумий сони 95 тани ташкил этди.
Изоҳ (0)