Ҳиндистонда 3 миллиондан 5 миллион нафаргача аёл тенгликни талаб қилиб, 620 километрга чўзилган жонли девор ҳосил қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Улар орасида таниқли сиёсатчилар ҳам, оддий аёллар ҳам бор эди. Улар бир-бирини қўлини ушлаб, Касарагод шаҳридан Тирувамантапурамагача бўлган занжирни ҳосил қилди.
Бу акция аёллар учун ибодатхонага киришдаги чекловларга қарши норозилик билан боғлиқ эди.
Изоҳ (0)