Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги яқин келажакда бу сиёсатга ўтишни эълон қилди. Бу борада ўз тажрибасига асосланган ҳолда ўзбекистонлик мутахассис, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров «Дарё» учун тайёрланган мақоласида ўз фикрини баён қилди.
Дунёнинг қарийб барча бурчакларида таълим учун ресурслар тақсимлашнинг энг мақбул усули «пул ўқувчилар ортидан боради» схемаси, яъни молиялаштириш талабга асосланиб амалга оширилиши тан олинган, деб ҳисоблайди муаллиф. Аксар ҳолларда бу усулни «маблағлани киши бошига кўра тақсимлаш» дейилади.
Нима учун Ўзбекистонда киши бошига кўра меъёрий молиялаштиришни жорий қилиш зарур?
Агар харажатлар тизимида маблағларнинг катта қисми иш ҳақи тўлашга сарфланса, фақат кичик бир қисми бошқа харажатларга, жумладан, коммунал хизматлар, алоқа, жорий таъмир ва бошқаларга сарф бўлади. Мен буни сифатни таъминлашга имкон яратмайдиган ёндашув деб ўйлайман: бунга ўрта таълим муассасалари ўқув-моддий базасининг аҳволи ёмонлашгани, мактаб биноларининг аянчли аҳволга тушиб қолгани ва ўқувчилардан ноқонуний пул йиғиш фактлари далил бўлиб хизмат қилади.
Мактабларни ўқувчилар сонига кўра молиялаштириш механизми болалар ўрта таълим олишлари учун асосий харажатларни баробарлаштиришга йўналтирилиши лозим. Киши бошига кўра молиялаштиришда давлат харажатларини режалаштиришда ўлчов бирлиги қилиб мактаб эмас, балки ўқувчи олинади. Демак, вазирликдаги мутасадди раҳбарларида биринчи ўринда ўқувчилар, уларнинг манфаатлари ва сифатли таълим олиш ҳуқуқлари бўлади деган ишонч бор. Киши бошига кўра молиялаштиришда мактаб учун ажратиладиган маблағлар ҳажми смета (ҳисоб-китоблар) асосида молиялаштирилгандагига қарганда анча кўп бўлади.
Киши бошига кўра молиялаштиришда ўқувчилар давоматини йиллик назорат натижалари кўтарилади, ва албатта амалий ва ижодий гуруҳлар ва бўлимлар (тўгарак ва секциялар) сони кўпаяди. Мактабларда магистр академик даражасига эга педагоглар сони ортади. Шунингдек, мактаблар ўз спорт асбоб-ускуна ва ашёлари, мебел, компьютерлари, синф тахталари, кўргазмали қуроллар ва мусиқий асбоблар қаторини янгилаб олади.
Киши бошига кўра молиялаштиришда усули. Унга қандай харажатлар киради?
Ҳисоблаш усули харажатларнинг доимий турларини ўз ичига олади — иш ҳақи, педагогик ходимларни рағбатлантириш жамғармаси ва ўзгарувчар харажатлар — ўқув харажатлари, жорий таъмир, бинони функционал ҳолатига кетадиган харажатлар, коммунал хизматлар, интернет хизматлари, капитал харажатлар.
Ўрта таълимда киши бошига кўра молиялаштириш маҳаллий бюджет ҳисобидан республика бюджетидан мақсадли молия ўтказишлар кўринишида амалга оширилиши мумкин. Бу барча минтақаларда таълим харажатларини баробарлаштириш мақсадидақилинади.
Ҳар бир ўқувчига ажратиладиган маблағни қандай назорат қилиш лозим?
Маблағларни ўзлаштиришни ҳисобга олиш ва назорат қилиш жорий бюджет қонунчилиги асосида амалга оширилиши мумкин: бюджетнинг бажарилиши ва унинг касса хизматининг амалга оширилиши, бухгалтерлик ҳисобини олиб бориш қоидалари ва ҳок. Мактабларни киши бошига кўра молиялаштириш тизимини жорий қилиш ўрта таълим ташкилотларига қўйиладиган барча талабларнинг ўз кучида қолишини назарда тутади.
Мактаб бюджетини тузиш, мактаб ходимларига рағбатлантирувчи аҳамиятга эга бўлган тўловларни белгилаш, ҳомийлик ёрдамини жалб қилиш ва уни тақсимлаш масалалари васийлик кенгашига юклатилиши мумкин. Тажриба мактабларида васийлик кенгашларини ташкил қилиш ҳақидаги қарорлар туман/вилоят мақомидаги шаҳарлар ҳокимиятлари томонидан қабул қилинса яхши бўлади, ва бундай кенгашлар таркибига ҳокимият вакиллари, мактаб раҳбари, бизнес вакиллари (ҳомийлар), иш берувчилар ташкилотлари вакиллари, мактабни битирганлар, ота-оналар жамоатчилиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилиши лозим.
Мактаблар учун киши бошига кўра моллиялаштириш маблағлар ҳажми қандай фарқланади?
Киши бошига белгиланадиган молиялаштиришнинг меъёрлари/нормалари таълим поғонасига (бошланғич, асосий ўрта, умумий ўрта таълим), амалга ошириладиган таълим дастурлари турлари (умумий ўрта, махсус таълим) ва амалга оширилиш ўрнига (шаҳар, қишлоқ жойлари) боғлиқ равишда ҳисобланиши керак. Шунингдек, имконияти чекланган болалар учун қўшимча коэффициентлар жорий қилиш лозим, яъни қўйилган ташхис ва ногиронлик борлигига қараб нормативни икки ёки уч баробар оширувчи коэффициентлар жорий қилиш лозим.
Шунингдек, киши бошига белгиланадиган нормативнинг ўртача ҳажми мулкчилик шаклига кўра ҳам фарқ қилиниши мумкин:
- давлат мактаблари учун,
- хўжалик юритиш ҳуқуқи мавжуд давлат корхонаси ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мавжуд хусусий мактаблар;
- янги очиладиган хусусий мактаблар учун. Бу ерда киши бошига белгиланган норматив ҳақдан ташқари ота-оналардан тўлов олиш рухсат берилиши мумкин.
Киши бошига молиляаштириш хусусий мактаблар ишига таъсир ўтказадими?
Бугунги кунда мамлакатда давлат мактабларида жой етишмовчилиги ҳолати мавжуд, шунинг учун давлат мамлакатдаги барча хусусий мактабларда киши бошига молиялаштириш тамойилини жорий қилиш масаласини қўриб чиқиши лозим.
Хусусий таълим олиш имконияти туғилса, ота-оналарда фарзандлари бир синфда 30-40 ўқувчиси бўлган давлат мактабларида ёки бир синфда 20 бола ўқийдиган хусусий мактабда ўқитиш орасида танлов имконияти пайдо бўлади. Бир кун келиб давлат таълим муассасалари мустақил секторнинг ишлаб чиқариш бошқарувига ўтиши эҳтимолдан узоқ эмас деб ўйламан.
Бугунги кунда, бу мактабларда таълим олиш овқат, қўшимча дарслар ва «тўла ўқиш куни» мактабда бўлиш режимида ўқитиш нархи йилига камида 16-25 милион сўмга тушмоқда. Давлат томонидан ажратиладиган маблағ, таълим олиш учун барча харажатларни қопламасада, хусусан болалари кун бўйи мактабда бўладиган ота-оналар учун молиявий юкни енгиллаштиради. Хусусий мактаблар иқтидорли ўқувчилар учун ихтисослаштирилган ўқув-илмий марказ андозаси каби махсус бюджет синфлари очишлари мумкин. Бундай ҳолларда давлат томондан амалга ошириладиган молиялаштириш фарзандлари илм-фан ёки тилларни чуқур ўрганишни хоҳлайдиган, бироқ ўзларида бунинг учун етарли маблағлари бўлмаган ота-оналар учун жиддий ёрдам бўлур эди.
Шу билан бирга, ота-оналар фарзандлари учун хусусий таълимни турли сабабларга кўра танлашади: билимлар сифати, битта ҳудуднинг ўзида турли-туман хизматлар мажмуи мавжудлиги, боланинг мактабда куни билан қолиши, шунингдек ўқувчилар таркиби ҳамдир. Бунга қўшимча равишда, тўловли куни узайтирилган гуруҳ таклиф қилиш билан бирга, куни билан ўқитадиган хусусий мактаб давлат мактабига муқобил вариант бўлиб, турли секциялар/тўгараклар ҳам таклиф қилади.
Мен таълимни киши бошига молиялаштиришда харажатларнинг бир қисмини давлат ўз зиммасига олишининг тарафдориман. Ота-оналар фарзандларини хусусий мактабда ўқитишга қурблари етган ҳолда ҳам, болаларнинг давлат бюджетидан келадиган пулларга ҳақ-ҳуқуқлари бор. Бир оилада мактаб ёшидаги бир неча бола бўлса, давлат субсидиялари оилавий бюджетга ёрдам беради. Таъкидлаш лозимки, ота-оналар ўз хоҳишлари билан танлаб, пулини тўлаб турган ўқитиш методикасига халақит бермаслик мақсадида давлатнинг хусусий таълимга аралашуви минимал даражада бўлиши лозим.
Маҳаллий ўзбекистонлик инвесторлар мактаб таълими соҳасига пул сарфлашлари мумкин деб ўйлайман (инфраструктура объектлари, таълимга боғлиқ турли хизматлар). Ҳозирча бу молиявий маблағлар бошқа соҳаларда ишламоқда, бироқ давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги учун шароитлар ҳозир қилинса, бу маблағлар мактаб таълими соҳасига ўтиб кела бошлайди ва биз нафақат мактаблар сонининг, балки сифатининг ҳам ошишига гувоҳ бўламиз. Бунинг учун бу бозорга «киришни» енгиллаштириш ва ундан «чиқиш» тушунчасини аниқлаш керак.
Таълим соҳасига хусусий капитал кўпроқ келадими?
Мамлакатда демографик ўсиш ортидан хусусий мактаблар тармоғини кенгайтиришга жуда катта зарурат сезилмоқда. Давлат ёрдами йўналишидаги янги чора-тадбирлар кўп сменали мактаблар каби ўта долзарб муаммони тез орада ечиш мақсадида хусусий капитални жалб қилиш ва янги мактаблар очишга қаратилган. Шунингдек, мактаблар қуриш учун қурилиш меъёрлари ва қоидаларини либерализация қилиш масаласини кўриб чиқиш ва 1 ва 2 этажли яшаш биноларида ва хусусий уйларда мактаблар жойлаштиришга имкон яратиш, ер ҳудудига умумий талабларни қисқартириш (шаҳар аҳоли сони 500 000 дан кўп бўлганда), микрорайонлар парк ҳудудлари ва спорт майдончаларини эгаллаганда мактабнинг дам олиш ва спорт ҳудудларидан воз кечиш ва бошқа масалаларни кўриб чиқса бўлади. Мактаб моддий мулкларини камида 10 йилга ижарага беришга/олишга рухсат бериш мумкин (синф хоналарини, устахоналарнижиҳозлаш ва ҳок.) ва ўқув адабиётлари фондининг бўлмаслигига рухсат бериш. Юқорида санаб ўтилган чоралар мактаб қурилишида харажатларни жиддий тарзда оптимизация қилишга имкон бериши мумкин.
Инсон капиталига, хусусан таълимга сарф қилинадиган капитал мамлакат иқтисоди ва жамият учун жиддий фойда келтиради. Таълим соҳасига инвестиция киритиш – ижтимоий эҳтиёжлар учун харажатлар бўлиб қолмай, иқтисодий инвестиция ҳисобланади.
Шунчаки навбатдаги ислоҳотми ёки таълим соҳасини тубдан ўзгартиришми?
Муваффақиятли амалга ошириса, киши бошига кўра молиялаштириш 1991 йилдан бери жорий қилиниб келинаётган янгиликларнинг энг жиддийси бўлади. Таълим соҳаси бошидан кечирган ислоҳотларнинг сон-саноқсизлигини ҳисобга олсак, танқид қилувчиларнинг захархандаларини тушунса бўлади. Бир вақтнинг ўзида, киши бошига кўра молиявийлаштириш ҳақиқатан ҳам мактабларни ўқитишда усулларни ўзгартиришга – кўпроқ нарсалар таклиф қилиш, дастурлар таркибига қўшимча тўлақонли воситалар киритиш ва ҳар бир ўқувчи учун рақобат олиб боришга мажбур қилишга қодир бўлади деб фараз қилса бўлади.
Ислоҳот таълим соҳасига хусусий капитал келишини жадаллаштириб юборади ва тез орада ўрта синф болалари бориб ўқишининг имкони бўлган юзлаб янги хусусий мактаблар қурилишига олиб келади деб бўлмайди. Бироқ таълим учун тўловнинг бир қисмининг давлат томонидан тўланиши туфайли амалда фаолият кўрсатиб турган хусусий мактабларда ўзбекистонликлар фарзандлари бориб ўқишларига шубҳасиз имкон пайдо бўлади.
Изоҳ (0)