«Реал» дарвозабони Кейлор Навас клуб билан шартномасини 2021 йилнинг июнигача узайтирди, деб ёзади Marca.
Коста-рикаликнинг маоши йилига 5 миллион еврони ташкил этади. Дарвозабон билан 2018 йилнинг ёзида янги шартнома бўйича музокаралар бошланганди.
Шу тариқа қишки трансферлар вақтида Навас клубни тарк этмайдиган бўлди.
Тибо Куртуа жамоа таркибига қўшилганидан сўнг Навас ўйин амалиёти камлигидан норози бўлгани ва клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)