Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ил» компанияси Янги йил олдидан олти ёшли боланинг орзусини амалга ошишига ёрдам берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди. Бола Ил-76МД-М ҳарбий-транспорт самолётининг штурвалига ўтирди.

Фото: «Ил» матбуот хизмати

Фото: «Ил» матбуот хизмати

«Олти ёшли Ваня Митюшенков Морозово касалхонасида Қорбобога хат ёзаётганда унинг орзуси амалга ошиб, ҳақиқий самолёт штурвалига ўтиришини ҳаёлига келтирганмикин? Албатта ишонган, аҳир ишончсиз орзулар амалга ошмайдику! Унинг мактуби бошқа мактублар билан бирга Москва мери Сергей Собянинга берилди, ва Москва ҳукумати ушбу орзуни амалга оширишни сўраб, «Ил» компаниясига мурожаат қилди», — дейилади хабарда.

Сўнггги дамгача Ваня уни машинада қаерга олиб кетишаётгани ва сўнгги дамда унга Жуковскийдаги Владимир Коккинаки номидаги учув-синов марказида синовдан ўтаётган Ил-76МД-М ҳарбий-транспорт самолёти эшик очишини билмаганди. Синов базасида Ваня учун экскурсияни «Илюшина» бош директори ўринбосар ва «Ил»нинг Жуковскийдаги филиали директори Андрей Рибин ўтказди.

Синовчи-учувчи, Россия қаҳрамони Александр Комаров Ваняга ушбу самолёт тузилмаси ҳақида гапириб берди.

Модернизацияланган Ил-76МД-М самолёти Ил-76МДдан замонавий ускуналари билан ажралиб туради. Самолёт замонавий учиш мажмуаси билан жиҳозланган. Ил-76МД-М айни дамда давлат синовидан ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?