«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду якунланаётган йилда 50 та гол ура олмади, деб ёзади Bleacher Report.
Ҳужумчи 2018 йилда Португалия терма жамоаси, «Реал» ҳамда «Ювентус» таркибида майдонга тушиб, рақиб дарвозасига умумий ҳисобда 49 та гол киритди.
Португалиялик футболчи 2010 йилдан буён биринчи марта бир календар йили ҳисобида 50 тадан кам гол урди. 2011 йилда 60 та, 2012 йилда — 63, 2013 йилда — 69, 2014 йилда — 61, 2015 йилда — 57, 2016 йилда — 55, 2017 йилда эса 53 та тўп киритишга муваффақ бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!