Дунё океанида катта миқдордаги чиқиндилар сузиб юрибди ва улар оролларни юзага келтирмоқда. Етакчи муҳандислар ва экологлар бу муаммони бартараф этишнинг турли йўлларини таклиф қилмоқда, деб ёзмоқда TravelAsk.
Роттердамлик экологлар фаоллар Ньиве-Маас дарёсидаги чиқиндиларни йиғиш орқали океанга кетаётган чиқиндиларнинг йўлини тўсиб, океанларни тозалаш учун ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди. Улар
Recycled Island Foundation компанияси дарёда учта махсус қопқон ўрнатган. Улар пластик чиқиндиларни ушлаб қолган. Бундан ташқари кўнгиллилар қирғоқлардаги чиқиндиларни йиғган. Йиғилган чиқинди қайта ишланиб, улардан ноодатий сузувчи хиёбон учун контейнерлар тайёрланган.
Ньиве-Маасдаги сузувчи хиёбон 2018 йилнинг ёзида очилган.
Изоҳ (0)