Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Сергели туманида 8 та автомобиль ойнасини синдириб, салондан пул ва буюмларни ўғирлаган, икки нафар вояга етмаган ўсмир қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Маълум бўлишича Сергели туман ИИБ ходимлари жабрланувчилардан бирининг хабари бўйича ҳодиса жойига етиб борган. Соат 3:00 дан 5:00 гача саккизта машинанинг ойналари синдирилгани, бироқ фақат беш ҳайдовчи ҳодиса ҳақида маълум қилганди.

Жиноят содир этганда гумон қилинганлар кузатув камералар орқали аниқланиб, қўлга олинган. Уларга нисбатан, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми («Ўғирлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи