Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз мижозининг беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони боксчи Флойд Мейвезер билан кечадиган жангининг яккакураш қоидаларига кўра ташкил этилиши кераклиги ҳақида гапирди, деб ёзади MMAJunkie.
Унинг фикрига кўра, бу йўналишда жанг қилишга америкалик етарлича руҳий тайёр эмас.
«MMA қоидалари бўйича жанг олиб боришда Мейвезерга жасорат етишмайди. У бизнинг спорт қоидалари бўйича жанг қила олмайди. Бокс — чала спорт, MMA эса ҳақиқий жангчилар учун тўлақонли спорт тури. Флойд ҳақиқий жангчи эмас, у оддийгина атлет, холос. Нурмагомедовга келсак, у ҳақиқий жангчи», — дейди Абдулазиз.
Аввалроқ Мейвезер Ҳабиб Нурмагомедов билан фақатгина бокс қоидалари бўйича жанг қилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)