Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москва вилоят судидан қочишга уринган «GTA тўдаси» аъзоларининг ягона омон қолгани — ўзбекистонлик Ҳазратхон Дадахонов конвой («кузатиб борувчи соқчилар отряди)га ҳужум қилганлик ҳақидаги иш бўйича ўз айбига иқрор бўлмади, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Таъкидланишича, Дадахонов «GTA тўдаси»нинг бошқа аъзолари билан бирга ўтган йил ёзида Москва вилоят суди биносидан қочишга уринган. У қурол ўғрилашда, ҳибсдан қочишда, шунингдек, полициячининг ҳаётига суиқасд қилишда айбланмоқда.

«Мен ўз айбимни тўлиқ ҳажмда тан олмайман», — деди Дадахонов таржимон орқали.

Августда Россиянинг Москва вилояти суди «GTA тўдаси»нинг тўрт нафар аъзоси — Ҳазратхон Дадахонов, Шержон Қодиров, Анвар Улуғмуродов ва Умар Ҳасановни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилгани хабар берилган эди.

Жиноий гуруҳ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан иборат камида 15 кишини ўз ичига олгани маълум қилинган. Гуруҳга Grand Theft Auto компьютер ўйинларининг номи берилган.

Аввалроқ, «GTA тўдаси» аъзолари Ўзбекистонда ҳарбий тўнтаришни режалаштиргани хабар қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи