Варшавадага саноат зоналарининг бири ҳудудидаги ёғоч уйда ёнғин келиб чиқиш натижасида олти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Маълум қилинишича, ёнғин рўй берган уйда қутқарувчилар бир неча газ баллонини топган. Портлаш хавфи бўлганлиги сабаб, уларни музлатиб қўйишга қарор қилган.
Полиция қилган тахминларга кўра, ҳалок бўлганлар бошпанасизлар бўлган.
Изоҳ (0)