Москва марказида ўзини тажовузкор тутиб, ўткинчиларга ҳамла қилган ўзбекистонликни қўлга олиш чоғида икки нафар полиция ходими жабрланди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ҳодиса 26 декабрга ўтар кечаси юз берди. Эркак тажовузкорлик билан ўткинчиларга ташланган, полициячилар огоҳлантиришларига эътибор қаратмаган.
Полициячилар эркакнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари олдини олмоқчи бўлганида, у бир полициячининг юзига қўли билан зарба берган, иккинчисининг билагига шикаст етказган.
1980 йилда туғилган тартиббузарга нисбатан «Ҳукумат вакилларига нисбатан зўравонлик қўллаш» моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Изоҳ (0)