Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролик жамияти фаоллари тақдирланди, деб хабар берди ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қорақалпоғистонда 600 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 14 ноябрдаги «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан таъсис этилган ушбу нишонга Қорақалпоғистондан 6 нафар фуқаро сазовор бўлди. Нукусда ана шу инсонларга кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Мазкур кўкрак нишони жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқароларга берилиши, бу каби рағбатлантириш соҳада яхши натижалар бериши таъкидланди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган 5- ва қўшимча 6-давлат гранти ғолибларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Изоҳ
Асосий янгиликлар