Қирғизистоннинг 25 ёшли фуқароси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда, Қозоғистон чегарачилари томонидан қўлга олинди, деб хабар беради Tengrinews.
Воқеа 25 декабрга ўтар кечаси содир бўлган. Чегарачилар тунда Қирғизистон томонидан чегарани кесиб ўтишга уринаётган кимсани пайқаган. Қонунбузар фуқаро чегарани кесиб ўтганда, уни қўлга олишган.
Қўлга олинган қирғизистонлик, чегарачиларга ялиниб, уни қўйиб юборишни илтимос қилган. Бироқ чегарачилар унинг илтимосига эътибор бермагандан сўнг, фуқаро чегарачилар юзига тўрт дона беш минг тенгелик купюрани отган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)