26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси доирасида 19-тур баҳслари бошланади.
Ўтган турда йирик ҳисобда ғалаба қозонган «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Ҳаддерсфилд» клубини қабул қилса, Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» эса «Лестер» меҳмони бўлади.
АПЛ мусобақа жадвалида етакчиликни қўлдан бермаётган «Ливерпуль» жамоаси ўз уйида «Ньюкасл»ни синовдан ўтказади.
Ҳарри Кейн етакчилигидаги «Тоттенҳэм» клуби «Уэмбли» стадионида «Борнмут»ни қабул қилади. Юқоридаги барча ўйинлар Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Лондоннинг бошқа бир жамоаси — «Арсенал» «Брайтон» майдонига сафар қилади. Ўйин 22:15 да бошланади.
Маурицио Сарри жамоаси — «Челси» сафарда «Уотфорд» билан беллашади. Ўйин вақти тунги 00:30 га белгиланган.
18-турдан кейин АПЛ мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
19-тур баҳслари
26 декабрь, чоршанба
«Фулҳэм» — «Вулверҳэмптон» 17:30
«Манчестер Юнайтед» — «Ҳаддерсфилд» 20:00
«Бёрнли» — «Эвертон» 20:00
«Кристал Пэлас» — «Кардифф Сити» 20:00
«Лестер» — «Манчестер Сити» 20:00
«Ливерпуль» — «Ньюкасл» 20:00
«Тоттенҳэм» — «Борнмут» 20:00
«Брайтон» — «Арсенал» 22:15
«Уотфорд» — «Челси» 00:30
27 декабрь, пайшанба«Саутҳэмптон» — «Вест Ҳэм» 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)