2018 йилнинг 11 ойи мобайнида Тожикистонда умумий ҳисобда 1,3 миллион тонна цемент экспорт қилинди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар бермоқда.
Шундан 738 минг тонна цемент маҳсулотлари Ўзбекистонга экспорт қилинган бўлиб, жорий йилда мамлакат тожик цементининг асосий харидорига айланди
Жорий йилнинг январь—ноябрь ойларида Тожикистон Афғонистонга 481 минг тонна, Қирғизистонга 85 минг тонна цемент экспорт қилган. Экспорт қилинган цемент маҳсулотларининг қарийб 96 фоизи тожик-хитой қўшма корхоналарида ишлаб чиқарилган
Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазирлигининг маълумотига кўра, 2018 йилнинг январь—ноябрь ойларида мамлакатда умумий ҳисобда 3,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ушбу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 400 минг тоннага кўп.
Ҳозирда мамлакатда цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган, йиллик умумий қуввати 5 миллион тоннага тенг 13 та цемент корхонаси фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)