Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Юнусобод туманида яшовчи Н.М. Олмазор туманида яшовчи Х.Б.га ўзини биржа ходими сифатида таништирган (ИИВ ахборотида Н.М. аслида нима иш билан шуғулланганига аниқлик киритилмаган).

У Афросиёб кўчасида жойлашган Comfort Elit нотурар жой биносини биржа орқали олиб беришни ваъда қилиб, 2017 йил 10 октябридан 2018 йил 27 июнигача бўлган муддат оралиғида Х.Б.дан 167,2 минг доллар миқдорида пул олган.

Лекин ваъдасини бажармай, пулни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Жабрланувчи 21 декабрь куни Миробод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилгач, Н.М. қўлга олинган. «Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар