• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева: Қарийб 240 минг нафардан зиёд ўзбекистонлик хотин-қизлар ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетган

    22 декабрь, шанба куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Танзила Норбоева кейинги беш йил муддатга қўмита раиси лавозимига қайта сайланди. Конференция давомида Норбоева хоним қўмитанинг 2014—2018 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан маъруза билан чиқиш қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz» / Шуҳрат Латипов

    Фото: «Газета.uz» / Шуҳрат Латипов

    «Ўзбекистонда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири, халқ турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти сифатида белгиланган. Жорий йилнинг ўзида бандлик дастурлари асосида яратилган иш ўринларига хотин-қизлар қўмиталари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган 245 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. 2018 йилдан бошлаб Президент фармони билан оғир турмуш шароитида яшаётган ҳамда ногиронлиги бўлган аёллар, айниқса ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш қўмитанинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланди. Бу борада маҳаллалар кесимида манзилли рўйхатлар шакллантирилиб, алоҳида дастур асосида 10 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлиги таъминланди ва бунга 38,26 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан бўш биноларни қайта таъмирлаш ва ишга тушириш ҳисобига 2 300 дан ортиқ кичик цехлар ташкил этилиб, 16 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди», — деди Танзила Норбоева.

    Хотин-қизлар қўмитаси раиси, шунингдек, аёллар учун банклар томонидан ажратилаётган кредитлар масаласига ҳам тўхталиб ўтди. «Тегишли қарорлар билан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга кредитлар ажратиш тизими тубдан ўзгартирилди. Яъни, хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш оҳирги икки йилда икки баробарга оширилди. Айниқса, йиллик 7 фоизлик имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди. Масалан, 2014—2016 йилларда тижорат банклари томонидан хотин-қизларга тадбиркорлик фаолияти учун жами 3,8 триллион сўм кредит ажратилган бўлса, 2017—2018 йилларда 6,1 триллион сўм кредит ажратилган. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил этилганлиги Қўмиталарнинг аёллар бандлигини таъминлашда бевосита иштирок этиш имкониятини яратиб берди. Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномалари асосида Фонд маблағлари ҳисобидан йиллик 7 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратиш тизими жорий этилиб, жорий йилнинг ўзида 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бу эса аёлларнинг оиладан, фарзанд тарбиясидан ажралмаган ҳолда ҳунармандчилик, касаначилик, томорқачилик билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратмоқда», — деди у.

    Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида муаммолар бор. «Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чораларга қарамасдан меҳнат бозорида хотин-қизлар ишсизлиги ҳали юқорилигича қолмоқда. Хотин-қизлар қўмитасида аёллар бандлигини таъминлашда, бу борада жамоатчилик назоратини олиб боришда фаоллик ва талабчанлик етишмаяпти. Масалан, 2018 йилда бандлик марказларига 107 минг нафардан ортиқ ишсиз хотин-қизлар мурожаат қилган бўлса, уйма-уй юриш орқали 170 минг нафарга яқин ишлаш истаги бўлган хотин-қизлар аниқланди. Аммо, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бунда ҳудудларда сектор раҳбарлари билан яқин ҳамкорликда ишлаш масаласига Қўмиталар томонидан етарли эътибор қаратилмаган», — дейди қўмита раиси.

    «Ишсиз аёллар билан якка тартибда ишлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, яратилган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат-ахборот бериш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги натижасида қарийб 240 минг нафардан зиёд аёллар ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетган. Фарғона ва Наманган вилоятларида хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу борада ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари томонидан олиб борилаётган ишлар ўзнинг самарасини бермаяпти. «Устоз-шогирд» тизими асосида хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб этиш, касаначилик асосида ишга жойлаштириш борасидаги ишлар ҳам талаб даражасида эмас. Масалан, касаначилик асосида хотин-қизларни иш билан таъминлаяпмиз, лекин, улар оиласига даромат олиб келаяптими? ўз вақтида иш ҳақлари тўланаяптими? деган саволга ҳечкимда жавоб йўқ. Иш берувчи ташкилотлар томонидан касаначи аёлларга етарли буюртмалар берилмаяпти, натижада эса иш ҳақлари кам ҳисобланмоқда. Кўриниб турибдики, аёллар номига касаначилик асосида иш билан таъминланмоқда. Агар биз бандлик масаласида юқоридаги муаммоларни ҳал қилмасак, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш борасидаги ишлар ўзининг самарасини бермайди», — деди Танзила Норбоева.

    Хотин-қизлар қўмитаси раиси аёллар бандлигини таъминлаш борасида белгилаб олинган вазифалар билан ҳам таништириб ўтди. Биринчидан, Хотин-қизлар қўмитаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда яратилган янги иш ўринлари тўғрисида хотин-қизларнинг ҳабардорлигини ошириш чораларини кўриш зарур. Масалан, 2018 йилнинг ўзида республика бўйича 300 мингга яқин иш ўринлари яратилган, лекин бундан аҳолининг ҳабардорлиги йўқ. «Уйма-уй юриш жараёнида кўраяпмиз — ишсиз хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларда тафовут катта (Бандлик вазирлигида — 107 минг, уйма-уй юришда — 170 минг)», — дейди Норбоева хоним.

    Иккинчидан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ҳар йили хотин-қизларни, хусусан оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиб, амалга ошириш лозим. Учинчидан, Хотин-қизлар қўмитаси Касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда яратилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, шунингдек, муносиб меҳнат шароитларининг яратилганлигини, иш ҳақларини вақтида берилаётганлигини, қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланаётганлигини ўрганиши зарур. Бунинг натижасида иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш борасида ҳукуматга тегишли таклифларни киритиш керак. «Меҳнат бозорида гендер тенгсизликка йўл қўймаслик ва гендер тенгликни таъминлаш биз Хотин-қизлар қўмитасининг асосий вазифаси бўлиши керак», — деди Норбоева.

    Тўртинчидан, Хотин-қизлар қўмитаси Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Тадбиркор аёллар» уюшмаси билан ҳамкорликда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириши зарур. Бунда, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқувлар ташкил этиш, бизнес режаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш масаласига эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, Президент ташаббуси билан жорий этилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, «Устоз-шогирд» тизимини янада кучайтириш ва имтиёзли кредитлар олишига ёрдам бериш керак.

    «Бешинчидан, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни асосан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўналишига сарфланишини ва мақсадли ишлатилишини ташкил этишимиз керак бўлади», — деди Танзила Норбоева.

    22.12.2018, 21:32   Изоҳ (0)   18151
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши туманидаги хонадонда газ чақнаши юз берди

    22.12.2018, 21:11

    Ўзбекистон таълим муассасаларининг 3 мингдан ортиқ битирувчилари Вьетнамда турли масъулиятли лавозимларда меҳнат қилмоқда

    22.12.2018, 20:52

    Марғилонлик ўқувчи-ёшлар «Армиядаги бир куним» акциясида қатнашди

    22.12.2018, 20:31

    Қашқадарёда ҳали чилласи чиқмаган чақалоғини 10 миллион сўмга сотган аёл қўлга олинди

    22.12.2018, 20:10

    Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар орасида аёллар улуши 1 фоизни ҳам ташкил этмайди

    22.12.2018, 19:34

    Қашқадарёдан гўшт олиб келиб бераман деб 150 минг долларни «еб кетган» шахс қўлга олинди

    22.12.2018, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30

    Ўзбекистондаги ОТМларнинг кундузги таълим шаклида қанча талаба таҳсил олаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” ўз уйида “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 19 май, 22:21

    Абу-Дабида тўлиқ ҳайдовчисиз роботаксилар синовдан ўтказилмоқда 

    Дунё | 19 май, 22:10

    Ўзбекистонда тўрт ойда қанча тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 21:55

    Бразилиялик олимлар табиий қариш ва деменция билан боғлиқ бузилишларни бартараф этишга қодир молекулани аниқлашди

    Дунё | 19 май, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.