Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов Олмалиқнинг ОКМК (АГМК) клубига бош мураббий бўлди, деб ёзади «Championat.asia».
ОКМК жамоа бош мураббийлигидан Бахтиёр Ашурматов кетгач, унинг ўрнига Қосимовга таклиф билан чиқилган. Ўз ўрнида эндиликда «Бунёдкор» собиқ устози бўлган Миржалол Қосимов бу таклифга розилик билдирган.
Таъкидланишича, Қосимов «Бунёдкор»даги бир нечта шогирдини ОКМКга олиб келади.
2018 йилни молиявий қийинчиликлар билан ўтказган «Бунёдкор»нинг тақдири (унга ким бош мураббий бўлиши) эса ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)