2019 йилнинг 16 февралида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида профессионал рингдаги 16-жангини ўтказади.
Эргашевга мазкур жангда америкалик ўзи каби енгилмас боксчи Майкл Фокс рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал боксда 15 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут билан).
Фокс эса проф рингда 19 маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Жангларининг 5 тасида у муддатидан олдин ғалабага эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)