ФИФА маълумотига кўра, 2018 йил ёзида Россия майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатини телевидение орқали 3,5 миллиард мухлис томоша қилган.
Қайд этилишича, ўз уйида ўйинлардан бирининг бир дақиқасини бўлса ҳам томоша қилганлар сони 3,262 миллиард кишини ташкил қилган. Шунингдек, 309,7 миллион киши эса ўйинларни жамоат жойларида томоша қилган.
Франция—Хорватия ўртасидаги финал учрашувини 1,12 миллиард киши томоша қилган. Битта ўйиннинг ўртача кўрилиши эса 191 миллион мухлисни ташкил этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)