Самарқанд вилояти Нуробод тумани Бунёдкор маҳалласида «Ёшлар кутубхонаси» иш бошлади, дея хабар берди «Zarnews».
Мазкур зиё масканининг очилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти ва туман кенгаши ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган кутубхонада 2000 га яқин бадиий асарлар, болалар ҳамда тарихий ва илмий адабиётлар ўрин олган.
Изоҳ (0)