Навоий шаҳрида Давлат хизматлари маркази очилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Янги марказда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш, тадбиркорларга бож тўловларини амалга ошириш, фуқаролик биометрик паспортини бериш, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.
«Агар кутилмаганда мобил телефон ёки планшетингиз заряди тугаб қолса, уни тўлдириш имкони ҳам яратилди. Янги Давлат хизматлари маркази гаджетларни зарядлаш учун махсус станциялар билан жиҳозланган. Ҳа, биз сўнгги тенденциялардан ортда қолганимиз йўқ», – дейилади агентлик хабарида.
Навоий шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ноанъанавий архитектура ечимли 4 қаватли бинода жойлашган.
Изоҳ (0)