Карнатака штатидаги ҳинд ибодатхонасида маросим таомидан заҳарланиш оқибатида 15 киши вафот этди. Бу ҳақда «Лига.Новости» хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, одамларнинг ўлимига таомга тушган заҳарли модда пестицид сабаб бўлган.Ҳозирда таомдан заҳарланган 100 кишига касалхонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари заҳар таомга қандай тушганини аниқлаштирмоқда. Айни дамда воқеа юзасидан бир-неча киши қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)