• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Судья самарқандлик тадбиркорнинг автомобилини аукционда сотиб юборди

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд вилояти Булунғур тумани Мингтепа МФЙда яшовчи тадбиркор, «Диёр-Олимхон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдурасул Раҳимбердиев мурожаат қилиб, 2017 йилнинг 22 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси А.Болтаевнинг ҳукми асосида 2015 йилда ишлаб чиқарилган Nexia-2 ДОНC русумли автомашинасини ким ошди савдоси йўли орқали Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи Дадахон Бурхоновга сотиб юборганлиги юзасидан шикоят қилган.

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан журналистик суриштирув олиб борди.

    «2017 йилнинг 23 апрель куни ‘Мароқанд’ автомобиль бозоридан давлат рақами 30 L 648 ОА Nexia-2 ДОНC русумли автомобилни 5800 АҚШ долларига сотиб олдим. 2017 йилнинг 5 май куни нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан Манзура Хўжаева Nexia-2 ДОНC автомашинасини менга расмийлаштириб берди. Аммо кутилмаганда Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси А. Болтаевнинг ҳукми асосида автомобиль ким ошди савдосида сотиб юборилди», — дейди Абдурасул Раҳимбердиев.

    Маълум бўлишича, Абдурасул Раҳимбердиев сотиб олган автомобиль Абдураҳмон Ўктамовга тегишли бўлган. 2016 йилнинг 4 декабрь куни Абдураҳмон Ўктамов Nexia-2 ДОНC автомобилида Азиза Ҳакимова исмли фуқаронинг Malibu автомашинаси билан тўқнашув содир қилган. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2017 йил 10 февралдаги қарори асосида Абдураҳмон Ўктамов маъмурий жавобгарликка тортилиб, 15 071 495 сўм миқдорида моддий зарар тўлаш юзасидан суд ҳукми чиққан.

    Абдураҳмон Ўктамовнинг онаси Манзура Хўжаева автоҳалокат натижасида жиддий жароҳат олган ўғлини касалхонага даволатиш учун пул зарур бўлганлиги учун Nexia-2 ДОНC русумли автомобилни сотишга мажбур бўлган. Автомобиль сотилаётган вақтда ҳеч қандай тақиқда турмаган. Азиза Ҳакимовага тўланиши лозим бўлган моддий зарар Абдураҳмон Ўктамовнинг иш ҳаққидан тўлаб берилиши белгилаб берилган.

    2017 йилнинг 2 март куни Абдураҳмон Ўктамов нотариал тасдиқланган ҳадя шартномасига асосан автомобилни онаси Манзура Хўжаевага ҳадя қилган. Ўз навбатида Манзура Хўжаева автомобилни Абдурасул Раҳимбердиевга сотган.

    Суд ҳукми билан Абдурасул Раҳимбердиевга тегишли бўлган автомобиль қайтариб олинган ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасининг 2017 йил 21 ноябрдаги «ОА 0705-000003-сонли «Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида»ги баённомасига асосан автотранспорт воситаси сотилган.

    «Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси А. Болтаев қайси асослар билан ўзганинг мулкини ким ошди савдосига сотиш тўғрисида ҳукм чиқарганини тушунмадим. Бир ярим йил давомида президент қабулхонасига ва бошқа инстанцияларга ариза билан мурожат қилиб келдим. Улар аризаларимни қайтадан яна ўша судьянинг ўзига юборишди. Судья эса, аризани кўтариб президентга борсангиз ҳам барибир менинг айтганим бўлади дея мени масхара қилди. Олий суднинг ажримини тан олмайман. Уни Тошкентда ўтирганлар чиқарган. Олий суд чиқарган ажрим билан автомашинангизни топиб олинг деб мени ҳақорат қилди», — дейди Абдурасул Раҳимбердиев.

    Салкам икки йиллик оворагарчиликлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 15 январь кунги ажрими, ФИБ Самарқанд шаҳар судининг жорий йил 22 июндаги ҳал қилув қарори асосида Nexia-2 ДОНC русумли автомобили Абдурасул Раҳимбердиевга қайтариб берилиши юзасидан қарор чиқарилган.

    Бироқ, бугунги кунда бу ишни бажаришга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси негадир ишни пайсалга солиб келмоқда. Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти Олтиариқ туман бўлимига 2018 йилнинг 16 июль куни автомобилни эгасига қайтариш юзасидан мурожаат қилган. Бироқ, МИБ Олтиариқ туман бўлими мазкур ижрони таъминламай келмоқда.

    «Диёр Олимхон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдурасул Раҳимбердиев Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман суди судьяси А.Болтаевнинг чиқарган ҳукми ва етказилган моддий зарари юзасидан 2018 йилнинг 24 сентябрь ва 6 ноябрь кунлари Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга мурожаат қилган. Бироқ, ҳеч қандай натижа бўлмаган.

    «Вилоят ҳокими Эринжон Турдимов билан икки бор учрашдим. Иккала учрашувда ҳам вилоят прокурорига менинг муаммомни зудлик билан ҳал қилиб бериш бўйича топшириқ берди. Аммо Самарқанд вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бўлими ҳокимнинг топшириғини бажаргиси келмаяпти. Битта автомобиль можароси сабаб бугун тадбиркорлик фаолиятим инқирозга юз тутди. Оилам пароканда бўлди. Наҳотки мутасадди ташкилот вакиллари ўз ишига шунчалик совуққонлик билан ёндошади», — дейди Абдурасул Раҳимбердиев.

    Шу ўринда савол туғилади. Абдурасул Раҳимбердиев автомобилни ўз номига расмийлаштириб олгунча нотариус Н. Норқулов, Самарқанд вилояти Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари нимани ўрганиб чиқди. Ахир Абдурасул Раҳимбердиев барча ҳужжатларни тегишли ташкилотлар орқали амалга оширганку? Бу ваколатли шахсларнинг ўз вазифасига бўлган масъулиятсизлик эмасми?

    Бу эса алоҳида мавзу.

    18.12.2018, 13:33   Изоҳ (0)   39646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди

    18.12.2018, 13:22

    Ўзбекистон ҳақидаги фильм Франция телеканалида рекорд қайд этди

    18.12.2018, 12:34

    Шавкат Мирзиёев Қатар амирига табрик йўллади

    18.12.2018, 12:02

    Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган Зарқайнар мажмуаси сотувга қўйилди

    18.12.2018, 11:25

    2019–2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларга сув етказиб бериш чора-тадбирлари тасдиқланди

    18.12.2018, 10:52

    Ўзбекистон орқали транзит имкониятлари кенгайтирилади

    18.12.2018, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.