Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди, деб хабар берди Sputnik.
Хабарда айтилишича, бугун, 18 декабрь куни Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишда Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев иштирок этади.
Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган.
Қирғизистон делегацияси таркибида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Баткен, Жалолобод ва Ўш вилояти ҳокимиятининг ваколатли вакиллари, шунингдек, чегара туманларидаги ҳудудий ҳокимият раҳбарлари бор.
Изоҳ (0)