Россия парламентарийлари гуруҳи Давлат думасига Рунет дунёвий тармоқдан узиб қўйилган тақдирда сегмент ишини таъминловчи қонун лойиҳасини киритди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужжат хорижий туб интернет-серверлар ўрнини босувчи махсус инфратузилмани яратишни кўзда тутади.
Қонун яратувчилар бу чоралар россиялик фойдаланувчилар томонидан четга узатилувчи маълумотлар ҳажмини сезиларли даражада камайтиришини таъкидлади.
Домен номлари миллий тизими яратилиши кўзда тутилмоқда. Унинг яратилиши ва регламентини «Роскомнадзор» назорат қилади.
Қонун лойиҳаси 2018 йилнинг кузида қабул қилинган АҚШ миллий киберхавфсизлик стратегиясига жавоб бўлди. Унда Россия хакерлик ҳужумлари уюштирувчи агрессор мамлакатларга қўшилган.
Изоҳ (0)