ХХР ноодатий йўл билан чиқинди муаммосини ечишга урунмоқда. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Мамлакатдаги махсус корхоналарда чиқиндилар билан озиқлантирилаётган миллиардлаб сувараклар етиштирилмоқда. Ҳашаротлар чиқинди ейишга ўргатилиши лозим.
Сзинан шаҳрида жойлашган ана шундай сувараклар фабрикасида миллиард сувараклар бир кеча-кундузда 50 тоннага яқин органик чиқиндиларни ейди. Ҳашаротларга озуқа махсус қувурлар орқали берилади.
Хитойлик тадбиркорлар суварак заводларини бутун мамлакат бўйлаб қурмоқчи. Ўлимидан сўнг ҳашаротлар молларга ем қилинади, сабаби суваракларда оқсил кўп.
Статистикага кўра, Пекин аҳолиси бир кунда 25 минг тонна чиқинди чиқаради. 2017 йилда Хитой пойтахти аҳолиси тўққиз миллион тонна чиқинди чиқарган. Йил сайин ушбу рақам ортиб бормоқда.
Изоҳ (0)