• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президентининг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди

    Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди.

    Давлат раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади «барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат« эканини қайд этди. Ҳужжат «бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш«га қаратилган.

    Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қатор бошқа идоралар билан ҳамкорликда резолюция лойиҳаси матнини ишлаб чиқиш ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча давлатлар билан келишиш бўйича тизимли ишлар олиб борди.

    Мамлакатнинг Нью-Йорк шаҳридаги Доимий ваколатхонасидан маълум қилишларича, БМТга аъзо давлатлар билан ушбу ҳужжат лойиҳасига доир кўплаб ва ҳар томонлама музокаралар якунлари бўйича 12 декабрь куни Президентнинг ташаббуси ҳаётга татбиқ этилди. БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлиси давомида «Маърифат ва диний бағрикенглик« резолюцияси қабул қилинди.

    Мазкур резолюция нафақат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани, балки Шимолий Америка ва Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50 дан зиёд мамлакати билан ҳаммуаллифликда қабул қилингани эътиборга молик. Бу халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон раҳбари ташаббусининг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилган таклиф эканининг юксак эътирофидан далолатдир.

    Ҳаммуаллифлар қаторида Озарбайжон, Жазоир, Баҳрайн, Беларусь, Гана, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Канада, Қатар, Қирғизистон, Ливан, Марокаш, БАА, Ўмон, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Судан, Тожикистон, Таиланд, Тунис, Туркманистон, Филиппин, Япония ва бошқа давлатларни қайд этиш жоиз.

    Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда маърифатпарварлик ғоясини илгари суриш қайд этилиб, сайёрада хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, муроса ва ўзаро англашувнинг нечоғли муҳимлиги эътироф этилади.

    Ҳужжатда динлар, маданиятлар ва конфессиялараро муносабатлардаги уйғунликни рағбатлантириш ҳамда айрим шахсларга нисбатан дин ва эътиқодлар замиридаги камситишларга йўл қўйилишига қарши курашишга қаратилган барча халқаро, минтақавий ва миллий ташаббуслар қўллаб-қувватланади.

    Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, ушбу ҳужжат барча аъзо давлатларнинг фикр, виждон, дин ёки эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга доир саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш ва шу асосда:

    а) бутун жамиятда турли дин ва эътиқодлар, уларнинг юрисдиксияси доирасида амал қилувчи турфа диний озчиликлар тарихи, анъаналари, тили ва маданияти ҳақида янада кенг билимларни тарғиб қилиш орқали таълим ва бошқа воситалар ёрдамида дин ва эътиқод эркинлигига доир барча масалаларда ўзаро англашув, бағрикенглик, камситишга йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатлар ва ҳурматни рағбатлантириш;

    б) миллий ва халқаро даражада маданиятлараро ҳамкорлик ва тинчлик ўрнатишга қаратилган фаолиятнинг турли кўринишларини қўллаб-қувватлаш;

    в) илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлашга ундайди.

    Таъкидлаш жоизки, резолюциянинг мақсад ва мазмуни БМТ доирасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жумладан, БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари, Дин ёки эътиқодлар замиридаги муросасизлик ва камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги декларация, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг мавзуга доир анъанавий резолюциялари қоидаларига тўлиқ мос келади.

    Айни пайтда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ҳужжатда аъзо давлатларга миллий ва халқаро ОАВлар, жумладан, Интернет тармоғида кенг кўламли тарғибот ишларини йўлга қўйиш, бағрикенглик, зўравонликка барҳам бериш ҳамда дин ва эътиқод эркинлигига доир маърифий ахборот тарқатиш каби тегишли коммуникацион стратегияни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

    Ушбу ҳужжат инсон ҳуқуқлари, турфа дин ва эътиқодларни ҳурмат қилиш асносида барча даражада бағрикенглик ва тинчлик маданиятини рағбатлантириш мақсадида глобал мулоқотга кўмаклашишга доир халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ундашини қайд этиш лозим.

    Бундан ташқари, резолюцияда таълим, илм-фан, маданият воситасида миллатлараро ҳамкорликни кенгайтириш орқали ЮНЕСКОнинг дунёда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишдаги муҳим роли эътироф этилади.

    Ўзбекистон резолюциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Марокаш, Ўмон, Озарбайжон, Панама, Европа Иттифоқи, бошқа қатор давлатлар делегациялари сўзга чиқиб, Ўзбекистонга ўта муҳим ва ўз вақтида илгари сурилган ташаббус, шунингдек, унинг матнини келишиш бўйича норасмий маслаҳатлашувлар чоғида билдирилган очиқлик учун миннатдорлик изҳор қилди.

    БМТ Бош Ассамблеяси мазкур резолюциянинг бир овоздан қабул қилиниши Президентнинг турли миллат ва конфессиялар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, конфессиялар, миллатлар ва маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш ва асраш, юртда тинчлик ва тотувликни таъминлашга қаратилган изчил ва пухта ўйланган стратегияси халқаро ҳамжамият томонидан тўла қўллаб-қувватланаётганининг яққол далилидир.

    13.12.2018, 21:35   Изоҳ (0)   27059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дарсликлар тайёрлайдиган илмий-текшириш институти ташкил қилинади

    13.12.2018, 21:27

    Президентнинг Қашқадарёга сафари, Сенатнинг ХVII ялпи мажлиси, автомобиллардан рамзий арча ясайдиган наманганлик ҳайдовчилар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    13.12.2018, 21:14

    Сенат ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди

    13.12.2018, 20:54

    Ўзбекистонда янги турар жойлар мажбурий равишда газоанализаторлар билан жиҳозланади

    13.12.2018, 20:32

    Ўзбекистонда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилади

    13.12.2018, 20:21

    Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан тақиқланади

    13.12.2018, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 19 ёшли нидерландиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи

    Спорт | 30 июн, 16:05

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Глобал давлат қарзи 102 трлн долларга етиб, рекорд ўрнатди

    Дунё | 30 июн, 16:00

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширди (фото)

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:56

    Энди қурувчи корхона уйларни мижознинг олдиндан тўловисиз, ўз маблағи ҳисобидан қурадими? Янги эскроу тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:42

    3,5 дюймли экранга эга митти носимметрик смартфон Qin K25 тақдим этилди

    Фарзанд | 30 июн, 15:40

    Эроннинг етакчи уламоси Трамп ва Нетаньяхуга қарши фатво чиқарди

    Дунё | 30 июн, 15:26

    Норвегия Исроил армиясига ёрдамлашган 2 та компания билан ҳамкорликни узди

    Дунё | 30 июн, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.