Бугун, 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни ниҳоясига етди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мажлисда 19 масала кўриб чиқилди.
Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.
Ушбу масала сенаторлар томонидан қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Солиқ ставкаларига оид асосли саволларга мутасаддилар томонидан жавоб қайтарилди.
Шунингдек, мажлис давомида 17 та қонун кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Ушбу масала бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шу билан ялпи мажлис биринчи иш куни якунига етди.
Изоҳ (0)