• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Наманганда тез тиббий ёрдам машинаси ток урган фуқарога ёрдам кўрсатиш учун нега бозорга киролмади?

    Наманган шаҳрининг «Чорсу» деҳқон бозорига чақирилган тез тиббий ёрдам машинаси бозор дарвозаси қулф бўлгани учун ичкарига киролмай, 15 дақиқа туриб қолди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    9 декабрь куни ушбу чақириқ бўйича мазкур манзилга шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими махсус бригада шифокори, реаниматолог Баҳромжон Пузалов борган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Maxсус бригада учун 15 дақиқа тугул 1,5 дақиқа ҳам катта вақт. Бизнинг реанимобиль боришдан олдин «Damas»да тез ёрдам ҳам келган экан. Икки машина дарвоза олдида туриб қолдик, калит топилмайди. Охири қидир-қидирлар билан калит топиб келинди, дарвоза очилди. Қани энди бозор ичкарисига ўта олсак! Бозорнинг машина ва пиёдалар юришига мўлжалланган йўлагини расталар, сотувчилар эгаллаб олган. Бизнинг Hyundai автомобилимизнинг габарити катта, бир амаллаб «Damas»ни ўтказиб юбордик. Ҳамкасбларимиз кириб, биринчи ёрдам кўрсатиб, ток урган фуқарони орқа дарвозадан олиб чиқиб кетган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳолатни дарвоза олдидаги «Paynet» шохобчаси ва озиқ-овқат дўкони эгалари ҳам тасдиқлади. Уларнинг айтишича, калит олдинлари ҳар эҳтимолга қарши уларда турган, бироқ мазкур ҳодисадан аввал 10-15 кун давомида уларда берилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Бу ерга тўсатдан тез тиббий ёрдам ва ёнғинни ўчириш машиналари келиб қолиши мумкин. Ўша пайтда қоравуллар бўлмай қолишини ҳисобга олиб, калит менга ёки рўпарамдаги дўкон сотувчиларига қолдириб кетиларди. Ўша куни аксига олиб калит бизда бўлмаган, — дейди «Paynet» шохобчасида ишловчи йигит.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири бозорга борган куни дарвоза очиқ эканлиги, калит эса ҳам назорат маскани, ҳам пайнет вазифасини бажарувчи шохобчада эканлигига гувоҳ бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими катта шифокори Жамолиддин Жалиловга кўра, бозор ҳудудида фуқарони электр токи урганлиги ҳақидаги мурожаат 9 декабрь куни соат 13.25 да олинган ва орадан бир дақиқа ўтиб, 13.26 да махсус бригадага узатилган. Соат 13.30 да реаномобил бозор дарвозаси олдида бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Шаҳар ичида мурожаат келиб тушган манзилга 20 дақиқада етиб боришимиз керак. Афсуски, ўша кунги каби ҳолатлар бунга баъзан халақит беряпти. Кўчаларда машиналаримизга йўл бермаслик, кечки пайт ёритиш чироқларининг ишламаслиги, гоҳида кўча номлари ўрнатилмагани, кўп қаватли уйлар, подьездлар, хонадонлар рақамланмагани, кириш йўлакларига цемент ва металл тўсиқлар қўйилгани ҳам вақтимизни олади, — дейди Жамолиддин Жалилов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Баҳромжон Пузаловнинг айтишича, юз берган ҳолат юзасидан бозор маъмуриятига шикоят қилган. Чунки бунга ўхшаш воқеалар олдин ҳам икки-уч маротаба рўй берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Чорсу» бозори маъмуриятининг ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассиси Шавкатжон Матмусаевга кўра, бозорнинг уч дарвозаси бўлиб, иккиси автомобиллар кириб-чиқиши учун мўжалланган. Дарвозалар 18.00 дан соат 6.00 гача юк машиналари учун очилади. Фуқаролар ва юк аравалари кириб-чиқиши учун тонгги 6.00 дан кечки 20.00 гача очиқ бўлиб, машиналар бозор ҳудудига киришининг олдини олиш учун занжир ташланиб, қулф солиб қўйилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —10 нафар қоровулимиз бор, калитлар одатда уларда бўлади. Қаергадир чиққан тақдирда калитлар дарвоза яқинидаги дўконларда қолдирилади. Тирбандликка келсак, йўлакларда кўпинча мева-чева, тузланган бодринг-помидор сотувчилар эгаллаб оляпти. Уларни ҳар сафар огоҳлантирамиз, қолаверса, ўзларининг махсус жойлари ҳам бор, лекин харидор чекка жойга бормаслигини баҳона қилиб, дарвоза олдига келиб олишяпти, —дейди Шавкатжон Матмусаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мутахассиснинг айтишича, 9 декабрь кунги ҳолатда қўшни маҳалладаги симёғочдан электр сими узилиб, бозор ҳудудидаги тикувчилик устахонаси томига тушган, устахонага кирган фуқарони бу ердаги тарнов орқали ток урган. Мазкур ҳолат ўша куниёқ электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан бартараф этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими томонидан олиб кетилган фуқарога ўша жойнинг ўзида ёрдам кўрсатилди ва шифохонага етказилди. Унинг ҳолати қониқарли эканлиги айтилмоқда.

    13.12.2018, 12:32   Изоҳ (0)   60237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг янги логотипи эълон қилинди

    13.12.2018, 12:32

    Сенат раиси «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонун ижроси сусткашлик билан бажарилаётганини танқид қилди

    13.12.2018, 11:57

    Ўзбекистоннинг йирик вилоятларидаги 167 та мактаб болалар саломатлигига хавфли печлардан фойдаланаётгани аниқланди

    13.12.2018, 11:45

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

    13.12.2018, 11:37

    Молия вазири: 2019 йилда Давлат бюджети даромадлари 102,6 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда

    13.12.2018, 11:33

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида янги жамғарма ўз фаолиятини бошлади

    13.12.2018, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00

    Роберто Баджонинг ноаниқ зарбаси, Месси ва Суареснинг кутилмаган юриши. Футболдаги пенальти қоидаси ҳақида

    Футбол | 29 июн, 21:42

    “Комадаги Олий Мажлисни тирилтириш керак” — Ҳамид Содиқ давлатнинг ташқи босимларга дош беришида парламент ўрни муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 29 июн, 21:25

    Суперлига. “Бунёдкор” драматик ўйинда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозонди

    Спорт | 29 июн, 21:17

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.