Бир гуруҳ журналистлар, жумладан, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош элчихонаси ҳудудида ўлдирилган Жамол Қошиқчи Time журналининг «йил одами»га айланди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Журналда таъкидланишича, илк бор ҳаёт бўлмаган инсон «йил одами» деб топилган. Time «йил одамлари» гуруҳини «қўриқчилар» деб атаган.
Журнал, шунингдек, Филиппиннинг Rappler янгиликлар сайти муҳаррири Мария Рессага урғу берган. Мамлакатнинг амалдаги президенти Родриго Дутертени танқид қилганлиги билан танилган муҳаррир фирибгарликда айбланган. Бундан ташқари, давлат сирини бузганлиги учун қамоқхонага олинган Reuters журналистлари «йил одамлари» деб топилди: улар Мьянмада мусулмонларнинг тақиб этилиши ҳақида ҳикоя қилган.
Time, шунингдек, июнь ойида офисида беш нафар журналист ўлдириб кетилган The Capital Gazette (Америка) журналистларига эътибор қаратган.
Юқоридагилардан ташқари, номзодлар рўйхатида яна тўққиз киши бор эди. Жумладан, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп, АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер, шунингдек Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин рўйхатга киритилган эди.
Изоҳ (0)