10 декабрь куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ўртасида халқаро мусобақада ўзбекистонлик атлет олтин медалга эга чиқди.
-55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева даст кўтаришда 90 кг, силтаб кўтаришда эса 115 кг тошни ўзига бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини Муаттар Набиевадан ташқари, Кумушхон Файзуллаева, Долера Давронова ва Турсуной Жабборовалар ҳимоя қилмоқда.
Бугунги баҳсларда Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) супачага кўтарилса, 12 декабрь куни Турсуной Жабборова (-76 кг) ва Долера Давронова (-87 кг) медаллар учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)