Жорий йилнинг 15—16 декабрь кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли «Masters» мусобақаси бўлиб ўтади.
Мусобақада жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатидан 250 га яқин спортчи иштирок этади. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам қатнашади.
Баҳсларда Ўзбекистон шарафини Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг), Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-66 кг), Ғиёсжон Бобоев (-73) ва Бекмурод Олтибоев (+100 кг) ҳимоя қилади. Мусобақа ғолиблари рейтинг очколарига эга бўлади.
Изоҳ (0)