Андижонда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ҳосил байрами бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Улуғнор туманидаги Оқ олтин қишлоғида 18 гектар майдонда вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар чодирлари қад ростлади. Тадбирда 700 нафар чавандоз иштирокида улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада Наманган, Фарғона, Жиззах, Тошкент вилоятларидан ташқари, қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоқистон давлатларидан келган чавандозлар ҳам иштирок этди.
Баҳсларда Андижон туманининг Бўтақора қишлоғилик Сулаймон полвон Мамасолиев вилоят ҳокими томонидан қўйилган бош соврин — Cobalt автомашинасига эга чиқди. Жалолобод вилояти Сузок туманилик Абдуҳалил полвон Сариков эса Spark автомашинаси билан тақдирланди.
Изоҳ (0)